Алишер Усмонов Москванинг "Динамо" жамоаси қарзларининг бир қисмини тўлаб берди

Спорт 26 Декабрь 2015 6178

USM Holdings раҳбари, асли ўзбекистонлик бўлган миллиардер Алишер Усмонов Москванинг "Динамо" жамоасига ҳам молиявий кўмак кўрсатади ва жамоа қарзларининг бир қисмини тўлаб беради. Бу ҳақда жамоанинг собиқ президенти Аркадий Ротенбергга асосланиб, "Р-Спорт" нашри хабар қилган.

Унинг айтишича, Усмонов ушбу жамоанинг мухлиси ҳисобланади ва бундан кейин ҳам жамоа билан ҳамкорликни давом эттиради.
"Ҳа Усмонов "Динамо"га ёрдам берди. Ва у бир марталик ёрдам билан чекланиб қолмайди, келгусида ҳам жамоа билан ҳамкорлик давом этиши кутилади. У собиқ динамочи. Шунинг учун у жамоага ёрдам беришга ҳамиша тайёр.
ВТБ ҳозирча ажратилган маблағни "Динамо" ҳисобига ўтказмади. Яқин вақт ичида пул келиб тушади.

"Динамо"нинг молиявий барқарорлигини таъминлаш ҳақида жиддий ўйлаб кўрамиз. Лекин ҳали яна қарз олишга тўғри келиши мумкин. Пул билан боғлиқ муаммолар сақланиб қолмоқда, лекин келгусида бу муаммо жиддий муҳокама қилинади", дейди Ротенберг.

Алишер Усмонов Россия футбол иттифоқига Капелло билан шартномани бекор қилиш учун 300 млн рубль ажратади

Алишер Усмонов Россия футбол иттифоқига берган қарзини кечиб юборди

Алишер Усмонов Россияда маданият ва санъат соҳасида йил ҳомийси бўлди

Мутко: Алишер Усмонов Евро-2016га чиққан Россия терма жамоасининг мукофот пулларини тўлаб беради

Кўпроқ янгиликлар