"Арсенал" жамоаси январда "Базель"нинг ёш ярим ҳимоячиси Муҳаммад Эл-Неннини харид қилади.

The Sun нашрида ёзилишича, ушбу 23 ёшли мисрлик футболчининг трансфер қиймати 5 млн фунт стерлингни ташкил этади.

Бу футболчи "канонирлар"нинг қишки трансферлар вақтидаги илк хариди бўлиши айтилмоқда.

Маълумот учун, Эл-Ненни жорий мавсумда швейцарияликлар жамоаси таркибида ички чемпионат ва Европа лигаси доирасидаги 21 ўйин ўтказиб, 4та гол урган.