Boxing day: Мухлислар 1963 йилги рекорд янгиланишини кутиб яшашмоқда

Спорт 26 Декабрь 2015 8280

Инглизларда бир анъана бор: ҳар йилнинг 26 декабрь кунида улар фақат футбол кўришади. Кўп футбол кўришади. Жуда кўп футбол кўришади.

Бугун барча жамоалар футбол ўйнашади. Премьер-лига жамоаларидан тортиб, қуйидаги ўнга яқин лигаларгача. Об-ҳаво қандай бўлишидан қатъи назар.

Бугун АПЛдаги энг қизғин палла - "Boxing Day". Ушбу санани нафақат Англия футболи мухлислари, балки футболчиларнинг ўзлари ҳам интизорлик билан кутадилар.

Барчага маълумки, 25 декабрда рождество байрами нишонланади. Унинг эртасига эса, яъни 26 декабрь куни Британияда "Совғалар куни" (Boxing Day) нишонланади.

Бу нарса 1957 йилдан бошлаб Англия футболига ҳам кириб келган. Айнан ўша йилдан бошлаб, 26 декабрь куни чемпионат ўйинлари бир кунда ўтказилади. Аниқроғи, бир ҳафтада АПЛда 3 та тур ўйини бўлиб ўтади ва вақтни тежаш учун бошқа турлардан фарқли равишда ўйинлар 3 кун давомида эмас, 1 кун ичида бўлиб ўтади.

Янада аниқроғи, "Boxing Day" фақатгина бир кун, яъни бугун ҳисобланади. Рождество байрамининг эртасига эрталаб маҳаллий аҳоли бир-бирларига совғалар улашади. Тушликдан сўнг эса барча стадионга йўл олади. Бу санада давлат транспортлари деярли ишламайди. Шуни ҳам ҳисобга олган ҳолда, Премьер-Лига ўйинлари бир шаҳар жамоалари ўртасида ёки бир-бирига яқин бўлган жамоалар ўртасида бўлиб ўтишини таъминлашга ҳаракат қилинади.

Ушбу давр жамоалар учун ротация энг кўп амалга ошириладиган давр. Бу даврда узун захирага эга бўлмаган жамоалар кўп очко йўқотишади.

Бу кунлар ичида кўп нарса маълум бўлади. Жамоаларнинг жисмоний тайёргарлиги, руҳий тайёргарлигига албатта кўп нарса боғлиқ.

Мухлислар "Boxing Day"ни 1963 йилги рекорд такрорланишига умид қилган ҳолда кутишади. Ўша йили 26 декабрь куни Англия лигаларидаги 39та ўйинда 157та гол урилганди.

18-турни "Сток Сити" - "Манчестер Юнайтед" ўйини очиб беради. Жамоа раҳбарияти "Boxing Day" давомида "МЮ" дастлабки 2 ўйинда 4тадан кўп очко йўқотса, бош мураббий ван Гаални ишдан бўшатишини айтган.


Гуус Хиддинк "Челси"даги илк ўйинини "Уотфорд"га қарши ўз уйида ўтказди.

"Ливерпуль"даги ишлари бир текисда кечмаётган Юрген Клопп бу ҳафтда яхши натижалар орқали мухлислар ва раҳбарият олдида ўзини оқлаши мумкин. Ҳафтанинг илк ўйини турнир пешқадами бўлиб турган "Лестер"га қарши ўтказилади.

"Арсенал"ни сафарда "Саутгемптон"га қарши беллашув кутмоқда.

"Boxing Day"да бўлиб ўтадиган ўйинлар билан танишинг:

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 24022 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 11881 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 82860 Ўзбекистон
Тарихда биринчи марта Сатурн атмосферасига киришга муваффақ бўлинди
20:25 357 Жамият
ФИФА йил футболчиси бўлиш учун асосий даъвогарлар рўйхатини эълон қилди
20:19 2121 Спорт
Япониядаги барда маймунлар официантлар сифатида ишламоқда
20:06 1063 Жамият
Конте Белотти трансферини истамоқда, Абрамович бунга қарши
20:06 626 Спорт
Самарқандда ёшлар ташаббуси билан намунали тўй бўлиб ўтди (фото)
20:05 4571 Жамият
Turkish Airlines рейси йўловчиси комага тушиб, самолётда жон берди
19:58 1091 Жамият
ФИФА йилнинг энг яхши мураббийлиги учун даъвогарлар номини эълон қилди
19:54 2232 Спорт
Кўпроқ янгиликлар