Сурияда Дамашқнинг шарқий қисми яқинида ҳаракатланувчи энг йирик террорчилик гуруҳи “Жайш ал-Ислом”нинг етакчиси Захран Аллуш ва яна етти нафар дала қўмондони йўқ қилинди, деб хабар берди РИА “Новости” ахборот агентлигига Суриянинг миллий кўнгилли аскарлари қўмондонлигидаги манба.

“Бизнинг одамлар Аллуш авиазарба оқибатида йўқ қилинганини тасдиқлашди. У билан бирга 7 нафар дала қўмондони ва 10 дан кўпроқ жангари ҳам ўлдирилди”, деб айтди манба.

Манбанинг маълумотларига кўра, террорчилар аниқланган Отай қишлоғига 10 дан кўпроқ авиазарба берилган, оқибатда бир қатор гуруҳлар етакчилари йиғилиши бўлаётган бункер йўқ қилинган. Аллуш “Аҳрор аш-Шом” ва “Суқур аш-Шом” террорчилик гуруҳлари вакилларини “Жибҳат ан-Нусра” гуруҳи бошчилигида Сурия армияси ва кўнгилли аскарларига қарши жанг олиб борувчи коалиция тузиш мақсадида иттифоқ тузиш учун йиққан.

Ҳарбий разведка йиғилиш жойини аниқлаб, террорчиларнинг ҳаракатланишини улар Отай қишлоғига етиб келгунича кузатишган ва шундан кейин жой координаталари ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондонлигига етказилган.

“Жайш ал-Ислом” асосан Дамашқнинг шарқий қисми яқинида, Жўбар, Дума ва Храст шаҳарларида жанг олиб боради.