Франциянинг сут маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи Danone компанияси Россиядаги иккита заводини ёпмоқда. Бу ҳақда “Известия” компаниядаги ахборот манбасига асосланиб хабар берди.

Нашр маълумотларига кўра, Франция компанияси Россиянинг Томск ва Чебоксардаги ишлаб чиқариш нуқталари фаолиятини тўхтатади.
Компания хабарида келтирилишича, қайта ташкил этиш ишлари Томск сут комбинатининг ёпилишига сабаб бўлмоқда.

Келгусида Кемерово, Красноярск ва Чебоксардаги ишлаб чиқариш кучлари консолидация (бирлашиш) қилиниб, Самара, Саранск ва Қозондаги корхоналарга босқичма-босқич ўтказалади. 

Таъкидланишича, бизнеснинг янгидан ташкил этилиши ишлаб чиқариш ҳажмига таъсир кўрсатмайди. Бизнеснинг қайта ташкил этилишига эса завод технологияларининг эскиргани, кам рентабеллиги ва Россиядаги иқтисодий инқироз сабабли савдо ҳажмининг пастлагани сабаб сифатида келтирилган.