Дунёнинг энг оғир вазнли кишиларидан бири Мексиканинг Халиско штатида юрак хуружи туфайли вафот этди. Бу ҳақда El Correo нашри хабар тарқатган.

38 ёшли Андрес Морено Сепулведа аввалроқ 444 кг вазнга эга эди. Озиш мақсадида қилинган операциядан сўнг Сепулведа дарҳол 100 кг вазн ташлаганди.

Андрес Моренонинг қариндошлари айтишича, у оғир операциядан сўнг ўзини жуда ёмон ҳис қила бошлаган. У шифохонага олиб борилаётган вақтида, тез тиббий ёрдам машинаси ичида оламдан ўтган.