Эрдўған Асад томонида туриб ИШИДга қарши курашишга рози бўлмаган

Жаҳон 26 Декабрь 2015 10613

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Аl Arabiya телеканалига берган нтервьюсида Россия президенти Владимир Путиннинг аксилтеррор коалицияга қўшилиш бўйича таклифини рад этганини билдириб ўтди. Бу интервьюнинг тўлиқ шакли 27 декабрь куни эфирга узатилади.

"Сурия, Эрон, Ироқ ва Россия Бағдодда альянс тузишди ва Туркиядан бу иттифоққа қўшилишни сўрашди. Лекин мен Путинга қонунийлиги шубҳа остида бўлган президент (Сурия президенти Башар Асад - таҳририят изоҳи) бир стол атрофида ўтира олмаслигимни билдирдим", деган у.

Туркия раҳбари бу суҳбат қачон бўлиб ўтганига ойдинлик киритмаган.

Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойида Ироқ пойтахтида Эрон, Россия ва Суриянинг бирлашган мувофиқлаштирувчи қўмитаси тузилган эди.

24 ноябрь куни Туркия Ҳарбий кучлари Россиянинг Су-24 бомбардимончи самолётини уриб туширди. Россия президенти Путин Су-24 Туркиянинг F-16 самолёти “ҳаво-ҳаво” ракетаси орқали уриб туширилгани ва Туркия чегараси яқиннида қулагани ҳақида хабар қилди.

Россия Ҳарбий Кучлари Бош Қўмондонлик штаби Су-24 Туркия ҳаво чегарасини бузмаганлиги такрорлади. Бунга далил сифатида Сурия Ҳаво Мудофааси маълумотларини келтирди. Аммо Туркия Су-24 мамлакат ҳаво чегарасини бузган деган фикрини ўзгартирмади.

Бу ҳодиса натижасида бир учувчи ҳалок бўлди. Штурман омон қолган. Россия Анқарага етказилган зарар учун товон тўлаш ва узр сўраш талабини қўйди. Туркия эса ўз ҳаракатига чегарани ҳимоя қилганини асос қилиб кўрсатиб, Россия қўйган шартларни бажаришдан бош тортди.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 31916 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 69336 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 9495 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 131812 Жамият
Ҳиндистондаги темир йўл фалокати қурбонлари сони 20 кишига етди
21:58 17 Жаҳон
Испания Франция билан чегарасида назоратни кучайтиради
21:53 22 Жаҳон
АПЛ. «Ливерпуль» қийин ғалабани қўлга киритди, 
21:50 237 Спорт
Олий лига. Бир дербида дуранг, бошқасида йирик ҳисоб, «Қизилқум» етакчилардан бирини енгди
21:35 751 Спорт
Ўзбекистондаги Police мотоцикл гуруҳлари​ фаолиятига ойдинлик киритилди
Рио-2016​ олимпиадасидан бир йил ўтди. Шаҳар бугун ачинарли ҳолатда
21:15 4384 Спорт
Кўпроқ янгиликлар