Муҳожирлар Испаниянинг Альмерия провинциясидаги Рокетас-де-Мар шаҳрида Африканинг Гвинея-Бисау давлатидан бўлган қочқиннинг ўлдирилишидан сўнг тартибсизликлар уюштиришди, дея хабар бермоқда publico.es.

41 ёшли Гвинеи-Бисау фуқароси кўчада жанжал вақтида пичоқланган. Нашр ахборот манбаси маълумотларига кўра, жиноятга лўлилар алоқадор бўлиши мумкин.
Африкалик муҳожир ўлимидан сўнг Кортихос де Марин туманидаги шаҳар ва лўлиларга тегишли бўлган мол-мулклар, контейнерларга ўт қўйилган. Ўт ўчирувчилар аланганларни бартараф этишга ҳаракат қилишмоқда.

Шаҳар кўчаларида полиция ва фуқаролик гвардияси патруллари кучайтирилган. Жиноятчини қидириш ишлари бошланган.
Айни пайтда Европада муҳожирлар инқирози давом этмоқда. Миграция бўйича халқаро ташкилот маълумотларига кўра, 2015 йилда Европага 1 миллиондан зиёд муҳожир кириб келган.