Жанубий Американинг жанубий қисмида 3 кундан буён кейинги ўн йилликда кузатилмаган сув тошқинлари ҳодисаси давом этмоқда.

Парагвайнинг катта қисми сув остида қолди. Мамлакат президенти Орасио Кортес фавқулодда вазият жорий қилган.

Парагвай пойтахти Асуньсон ва атрофдаги туманлар ҳам сув остида қолиш хавфи остида турибди.

Ҳукумат мамлакат ҳудудидаги дарёлар яқинида яшовчи ўн минглаб кишиларни эвакуация қилишга кўрсатма берган.

Шунингдек, қитъанинг Уругвай, Аргентина ва Бразилия каби давлатларида сув тошқинлари кузатилмоқда.

Хусусан, Аргентина шимолида 20 минг киши эвакуация қилинган. Бразилиянинг жанубидаги Риу-Гранди-ду-Сул штатида 1800 оила хавфсиз ҳудудларга кўчирилган.

Парагвайда 120 мингдан ортиқ киши ўз уйларини тарк этди

Аргентина шимолида 50 йилдан бери илк марта йирик сув тошқинлари