LG монитор ва компьютерлари орзуларингизни ҳақиқатга айлантиради

Технология 26 Декабрь 2015 4502

Томонларининг нисбати 21:9 бўлган янги UltraWide™ мониторлар, ўйин учун мўлжалланган 4К мониторлар ва Ultra PC gram портатив компьютерлари геймерлар ва ижодкор профессионлаллар учун яратилган.

Томонларининг нисбати 21:9 бўлган янги UltraWide™ мониторлари, 4К ўйин мониторлари ва замонавий харидорлар эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда яратилган Ultra PC gram ноутбукларини LG компанияси CES 2016 кўргазмасида тақдим этади.
Рақамли саноат геймерлари ва профессионаллари учун экспозиция Thunderbolt™ 2лик томонларининг нисбати 21:9 бўлган 34-дюймли UltraWide™ мониторини ўз ичига олади. 3440 x 1440 кенгайтмали, IPS технологияси асосида яратилган, тасвирлар сифатини яхши-лайдиган катта QHD экран, шунингдек турли хил фойдали функция-ларнинг мавжудлиги фойдаланувчилар кенг доираси: геймерлардан тортиб, рақамли медиа соҳаси профессионаллари талабларига жавоб бера олади.
Янги монитор яратувчилар учун ҳам, мультимедияли маълумот истеъмолчилари учун ҳам тўлиқ мультимедиа имкониятларини тақдим этади.
CES LG кўргазмаси доирасида LG компанияси ўз стендида томонларининг нисбати 21:9 бўлган текис UltraWide™ 34UM88 мониторини ҳам тақдим этади. У рангларнинг тўлиқ берилиши муҳим саналган рақамли медиа ва график дизайнерлик соҳасидаги профессионалларнинг иш жойи ускуналари учун аъло даражадаги ечимга айланади. Мазкур монитор кузатиш зонасининг кенглиги катта иш жойини яратган ҳолда самарадорликни оширади, мисол учун унда паралель равишда бир неча суратларни томоша қилиш ва бир неча иловаларда ишлаш мумкин.
Thunderbolt™ 2нинг монитор билан мувофиқлиги оғир суратлар ва видеороликлар билан ишлайдиган ижодкор одамларга қўл келади.
CES кўргазмасидаги LG стендига ташриф буюрувчилар LG портатив компьютерларига биринчилардан бўлиб баҳо беришлари мумкин.
15.6 дюймли у қадар катта бўлмаган экранга қарамай, LG gram 15 (модель 15Z960) 14-дюймли оддий ноутбукка қараганда ҳажм жиҳатидан бироз каттароқ. LG gram15 дунёдаги 15 дюймли компьютерлар орасида энг енгили ҳисобланади, 980 граммлик мазкур қу-рилма ишончлилиги билан ажралиб туради, бу эса уни тиғиз жадвалга эга бўлган офис ходимлари ва талабалар учун аъло даражадаги танловга айлантиради. 6-авлод Intel® Core™ процессорга эга бўлган LG gram 15 ва Windows 10 самарадорлик ва ихчамликка бирдек аҳамият қаратади.
CES 2016 кўргазмаси меҳмонлари 6 январдан 9 январга қадар LGнинг янги мониторлари ва компьютер ечимларини ўз кўзлари билан кўриш учун компания стендига (Лас Вегас кўргазмалар марказининг Марказий зали #8204)га таклиф этиладилар.

Реклама ҳуқуқи асосида. Маҳсулот сертификатланган

Кўпроқ янгиликлар