Менделеев даврий жадвалининг 113-элементи японий деб номланиши мумкин

Жаҳон 26 Декабрь 2015 5880

Менделеев даврий жадвалидаги янги 113-элемент японий деб номланадиган бўлди. Айни пайтда янги элементнинг қандай номланиши бўйича Америка, Россия ва Япония олимлари жамоалари баҳс олиб бормоқда. Бу ҳақда Sputnik агентлиги хабар берди.

Айни пайтда 113-кимёвий элементнинг ихтиро қилинишига оид муаллифлик ҳуқуқини икки гуруҳ: Россия-Америка ва япон олимлари гуруҳи кураш олиб бормоқда. Биринчи гуруҳнинг маълум қилишича, элемент синтези 2003 йилда Дубнадаги Бирлашган ядро тадқиқотлари институтида ўтказилган изланишларда амалга ошганини маълум қилган.

Япония Табиий фанлар институтида фаолият кўрсатаётган иккинчи жамоа эса ўз маълумотларини 2004, 2005 ва 2012 йилларда қўлга киритганини таъкидлашмоқда.

Кашфиёт ва номланиш тўғрисидаги қарор Халқаро назарий ва амалий кимё кенгаши томонидан қабул қилинади.

Маълумотларга кўра, япон олимлари 113-моддани рух ва висмут ядроларини тўқнаштириш орқали олган бўлса, рус-америка жамоаси 115-моддани синтез қилиш йўли билан олишган.

Якуний қарор эса 2016 йилнинг январь ойида Халқаро назарий ва амалий кимё кенгаши йиғилишидан сўнг маълум бўлади.

Табиатда, қоидага биноан, атом рақами (ядродаги протонлар сони) 92дан ошмаган (уран) моддалар кузатилади. 93дан 100тагача протон бўлган элементлар реакторларда, 100тадан юқориси тезлаткичларда олинади.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
22:00 / 16.08.2017 6768 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 56875 Жаҳон
Ўзбекистон 2019 йилдан хорижга чиқиш паспортларини жорий этади
17:00 / 16.08.2017 37861 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 38835 Lifestyle
Диққат, огоҳ бўлинг! «Мен Мажбурий ижро бюросиданман»
11:10 364 Жамият
Асака туманида тергов идорасидан яшириниб юрган шахс қўлга олинди
11:09 149 Жамият
Ахборот технологиялари вазирлигининг ҳарбий хизматчилари суғурталанади
Хорижлик сайёҳлар учун виза тартиботлари босқичма-босқич соддалаштирилади
Солиқ ва молия органлари раҳбарларига устама ҳамда жарималар миқдори тасдиқланди
«Барселона»: Биз улар билан шартнома имзолашга яқинмиз
10:56 1120 Спорт
Кўпроқ янгиликлар