Москва метросида станцияда ўз вақтида тўхтай олмаган машинист ўз ишидан бўшатилди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

Ушбу воқеа 25 декабрда маҳаллий вақт билан соат 14 ларга яқин юз берган. Метро машинисти “Бульвар адмирала Ушакова” станциясида поездни ўз вақтида тўхтата олмаган ва биринчи вагон тўхташи керак бўлган жойдан бир неча метр ўтиб кетган.

“Бунга машинистнинг поездни бошқаришда хушёрликни йўқотгани сабаб бўлган”, деб айтилди Москва метроси матбуот хизматида.

Ушбу ҳолат юзасидан тергов ўтказилди, машинистлар режадан ташқари инструктаждан ўтишди.