Англия премьер лигасининг 18-туридан жой олган илк учрашувда "Сток Сити" жамоаси "Манчестер Юнайтед"ни қабул қилди.

Ўйин қаттиқ шамол остида ўтди. Ўйиннинг 19 дақиқасида Боян Кркич, 26 дақиқасида Марко Арнаутович томонидан урилган голлар мезбонлар ғалабасини таъминлаган.

"МЮ" эса кетма-кет учинчи ўйинда мағлубият қайд этди. Шу билан биргаликда "қизил иблислар" охирги 7та ўйинда бирон марта ғалаба қила олишмади.

Айни вақтда "МЮ" ҳисобидаги очколар сони 29талигича қолди ва жамоа ҳозирча олтинчи ўринга тушди. Еттинчи ўриндаги "Уотфорд"да бу турда ғалаба қилиш эвазига юқорилаш имконияти мавжуд.

"Сток Сити" эса 28 очко билан саккизинчи ўринга жойлашди.

Англия чемпионати
18-тур
Сток Сити – Манчестер Юнайтед 2:0 (2:0, 0:0)
26 декабрь, 17.45, «Британия Стэдиум»
Голлар: 1:0 – 19 Кркич, 2:0 – 26 Арнаутович.
Сток Сити – Батленд, Волльшайд, Шоукросс, Питерс, Джонсон, Шакири (Диуф, 65), Уэлан (ван Гинкел, 46), Арнаутович, Афеллай, Кэмерон (Адам, 75), Кркич.
Манчестер Юнайтед –Де Хеа, Блинд, Смоллинг, Джонс, Янг, Кэррик, Эррера (Перейра, 82), Феллайни, Мата, Депай (Руни, 46), Марсьяль.
Огоҳлантиришлар: Янг (25), Кркич (49), Перейра (83).