Наманганда дунёнинг энг кекса инсонларидан бири – 118 ёшли Садияхон она Иномова истиқомат қилмоқда

Lifestyle 26 Декабрь 2015 11119

«Namnews.uz» нашри дунёнинг энг кекса инсонларидан бири — 118 ёшли Садияхон Иномова билан суҳбатни эълон қилди.
Сайт хабарига кўра, Садияхон Иномова 1897 йил Тўрақўрғон туманидаги Ёртепа қишлоғида дунёга келган. Бобоси Боймахсим эшон отаси Ҳамзахон қори бўлган бу аёлнинг умри меҳнат билан ўтди. Кетмончилик, ипак қурти парвариши, буғдой бошоғини териш, пахта териш, кўсак чувиш билан шуғулланган.

“Садияхон ая умр йўлдоши билан тинч-тотув ҳаёт кечирди, фарзандлар тарбиясига алоҳида эътибор қаратди. Ҳозирда 45 набира, 141 нафар эвара, 139 чеваранинг момосидир. Турмуш ўртоғи Исомиддин ота жуда қатъиятли, меҳнатсевар инсон бўлиб, хўжаликда темирчи бўлиб ишларди. 70-йиллар охирида у вафот этди.

Ая турмушнинг ўнқир-чўнқирларига бардош бериб, мардонавор енгиб ўтди. Вафо-садоқат, меҳр-муҳаббат билан фарзандларини вояга етказди. Қарийб 45 йил ипак қурти боқди, ҳалол ризқ топиб, умргузаронлик қилди”, - дея маълумот беради нашр.
Садияхон ая бугун жуда бахтли ҳаёт кечирмоқда. Фарзандлари, набира, эвара, чеваралари унинг атрофида парвона бўлишади.

Давлатимиз раҳбари ҳам аяни эъзозлаб, 2007 йилда “Шуҳрат” медали билан тақдирлаган. Уч асрни кўрган бўлса-да, онахон ўз саломатлигидан нолимайди, китобни кўзойнаксиз ўқийди.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 / 20.08.2017 29355 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 42165 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 158263 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 44894 Lifestyle
Коалиция бомбалари остида 80 нафар суриялик ҳалок бўлди
00:27 0 Жаҳон
РФПЛ. «Ростов» «Краснодар» билан дуранг ўйнади, Шомуродов захирадан майдонга тушди
00:23 12 Спорт
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 480 Жаҳон
Бундеслига. «Боруссия» М ғалаба қозонди, «Айнтрахт» дуранг ўйнади
00:13 23 Спорт
Эрдўған Ғарбнинг Яқин Шарқдаги сиёсатини танқид остига олди
00:02 299 Жаҳон
RAMADA меҳмонхонасида Ҳинд таомлари фестивали ўтказилди
23:52 / 20.08.2017 189 Жамият
Кўпроқ янгиликлар