Nikkei: Toyota автомобиллар сотуви бўйича яна жаҳон биринчилигини эгаллади

Иқтисодиёт 26 Декабрь 2015 3227

Япониянинг Toyota Motor Corp. гуруҳи 2015 йилнинг 11 ойлик якуни натижаларига кўра, аввалроқ жаҳон автомобиль бозорида қўлдан чиқарган биринчилигини яна ўзига қайтарди. Бу ҳақда Nikkei Asian Review нашри хабар ёзди.

Daihatsu Motor ва Hino Motors`ни ҳам ўз таркибига олувчи японлар компанияси 2015 йилнинг январь—ноябрь ойларида 9,2 миллион автомашина сотганлигини маълум қилди. Бу ўтган йилги кўрсаткичлардан 1 фоизга кам бўлсада, Volkswagen`ни ортда қолдириш учун етарли бўлди.

2015 йилнинг биринчи ярим йиллиги натижалари бўйича япониялик рақибидан ўзиб кетган Германиянинг Volkswagen AG автоконцерни эса бу давр ичида 9,09 миллион автомобиль сотган.

Сентябрда юзага келган «дизель можароси»дан кейин Volkswagen 11 миллион автомобилини чақириб олишга мажбур бўлди.

Toyota компанияси эса яқинда бир қатор янги моделлар, жумладан, янгиланган Prius автомобилини чиқарди. Бу эса унга сотув ҳажмини кўпайтириш имконини беради.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28221 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15048 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56153 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 1085 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 961 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 3465 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 951 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 889 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1196 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар