Сурия Қуролли кучлари Латақия вилоятида террорчилар томонидан ташкил этилган шифохонада кимёвий қуролни қўллаш учун мўлжалланган қурилмани аниқлашди. Бу ҳақда Сурия армиясининг дала қўмондонига иқтибос келтирган ҳолда SANA агентлиги маълум қилди.

Таъкидланишича, жангарилар бу қуролни қўлламоқчи ва бунга жавобгарликни Сурия ҳукуматига ағдармоқчи бўлган.

Шифокорлардан бирининг агентликка маълум қилишича, шифохона турли тиббий операцияларни ўтказиш учун жиҳозланган бўлган. Унда оғриқсизлантирувчи ва қон оқишини тезда тўхтатувчи дори-дармонлар, жумладан АҚШ армиясида ишлатадиган дори воситалари ҳамда ниқоб ва фильтрлар топилган.