Ўзбекистон ва Россия гуманитар ҳамкорлик бўйича дастурни қабул қилади

Ўзбекистон 26 Декабрь 2015 4471

2016 йилда Ўзбекистон ва Россия икки давлат ҳукуматлари ўртасида маданий-гуманитар ва илмий-техник соҳаларда 2016-2018 йилларда ҳамкорлик қилиш дастурини имзолашни режалаштиришмоқда, деб хабар бермоқда “Россотрудничество”нинг Тошкентдаги вакили.

Унинг фикрича, бу гуманитар ҳамжиҳатликда катта роль ўйнайди, икки давлатга сратегик ва иқтисодий алоқаларни тузишга имкон беради.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон аҳолисида Россиянинг хорижий муассасалари томонидан ўтказиладиган, Россияда яшовчи халқларнинг байрамлари, маданият ва анъаналарига бағишланган тадбирлар катта қизиқиш уйғотади. Бундай байрамлар орасида Масленица, Сабантўй, Славян ёзуви куни, татар ва қрим-татар тили ва маданиятига бағишланган байрамлар, бошқир маданияти фестиваллари бор.

Таъкидланишича, икки томонлама гуманитар ҳамкорликнинг яна бир муҳим йўналиши Ўзбекистонда рус тилининг қўллаб-қувватланиши ҳисобланади. Шу муносабат билан Россия фан ва маданият маркази Россия элчихонаси кўмагида рус тилига бағишланган турли фестиваллар, рус тили ҳафталиги, анжуман, семинар ва давра суҳбатлари ўтказади.

Кўпроқ янгиликлар