Япониянинг Panasonic компанияси 2017 йилда Хитойда электромобиль ва гибридлар учун аккумуляторлар ишлаб чиқарувчи заводини очади, дея ёзмоқда Nikkei Asian Review.

Лойиҳа қиймати 50 млрд йен ($412 млн) бўлиб, хитойлик шериклар билан Ляонин провинциясида ишга туширилади. Заводда йилига 200 мингтагача автомобиль учун аккумуляторлар ишлаб чиқариш режалаштирилган.

Қайд этилишича, Panasonic литий-ионли батареялар ишлаб чиқариш бўйича дунёдаги етакчи компаниялардан бўлиб, жаҳон бозоридаги талабнинг 45,7 фоизини қондиради. Бундан ташқари, япон компанияси Tesla Motors`нинг асосий ҳамкорларидан ҳисобланади.