Россия президенти Владимир Путин Россиянинг собиқ ички ишлар вазири Борис Гризловни Украина бўйича алоқа гуруҳидаги Россиянинг мухтор вакили этиб тайинлади, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

“Россия хавфсизлик кенгашининг доимий аъзоси Гризлов Б.В. га Украинадаги вазиятни тартибга солиш бўйича алоқа гуруҳидаги Россиянинг мухтор вакили мажбурияти юклансин”, дейилмоқда хабарда.

Ушбу фармон 2015 йил 26 декабрдан кучга кирди.