Россия президенти Владимир Путин Кремлдаги Янги йил қабулидаги нутқида ўтаётган 2015 йилга якун ясади ва йилнинг энг муҳим воқеасини келтириб ўтди, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги. 

“Биз ўтаётган йилга якун ясамоқдамиз ва кейинги йилга режалар қурмоқдамиз. Ўтаётган йилда кўплаб воқеалар бўлди, бироқ улар ичида Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 70 йиллиги энг муҳим воқеа бўлди”, деб айтди Путин.

Путин мамлакат бу санани “ҳаёт йўли илҳомлантирувчи ота-боболар олдида юксак шараф” билан нишонланганини таъқидлаб ўтди. 

Президент халқнинг бирдамлиги, “биргаликдаги ҳаракат қилишга интилиши ва исталган синовларда ўзининг бош қадриятларини қўллаб-қувватлашга тайёрлигини” қайд қилиб ўтди. 

Аввалроқ Путин Янги йилни оила даврасида кутиб олиши маълум қилинганди.