Қозоғистон истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш фонди Миллий иқтисодиёт вазирлигининг истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича қўмита томонидан олиб борилган мониторинг натижаларига кўра 190 номдаги озиқ-овқат маҳсулотини “қора рўйхат”га киритди, дея хабар бермоқда “Интерфакс”.
Озиқ-овқатлардан: балиқ, сут, гўшт, ёғ-мой, паррандачилик, макарон ва кондитер маҳсулотларидан 779та намуна олинди.
“190 (ёки 24 фоиз) номдаги маҳсулотлар Божхона кенгашининг техник регламенти, жумладан, микробиологик кўрсаткичлар — 31 (16,3%), маркалаш — 130 (68,4%) талабларига мос келмади”, - дейилади хабарда.
Жумладан, Россияда ишлаб чиқарилган бройлер-жўжа танасидан С1 гуруҳига мансуб Salmonellaсеро аниқланган. Товуқ мазали “Роллтон” (Россия) тез тайёр бўлувчи вермишелидан эса моғор ва кўп миқдордаги хамиртуруш аниқланди.