Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Кириш ва чиқиш ҳамда фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси йил охирига қадар биометрик паспорт олишга улгурмаган фуқаролар жаримага тортилмаслигини расман тасдиқлади.

“2015 йилнинг 31 декабридан кейин нобиометрик паспортни биометрик паспортга алмаштиришда, нобиометрик паспорт муддати ўтиб кетмаган тақдирда, жаримага тортилмайди”, - дея жавоб берган ИИВ КЧФРБ бошлиғи Бадриддин Шорихсиев Gazeta.uz сайти саволига жавоб берар экан.

Айни пайтгача паспортларни алмаштириш муддатини узайтиришни кўзда тутган норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилингани йўқ.