Дамашқнинг ИШИД назоратида бўлган жанубий ҳудудларидан жангарилар эвакуация қилинмоқда, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Дамашқнинг марказидан жанубга томон 4 км узоқликда жойлашган стратегик аҳамиятдаги ҳудуд устидан назоратни тиклаш мақсадида Сурия ҳукумати билан тузилган келишувга кўра 2 мингга яқин жангари эвакуация қилинмоқда.

Reuters’нинг маълум қилишича, “Жайш ал-Ислом” террорчилик гуруҳининг етакчиси Заҳрон Аллуш ва яна бир неча дала қўмондони Дамашқ яқинида авиазарбалар натижасида йўқ қилинган. Жангариларнинг айтишича, авиазарба Россия ҳарбий самолётлари томонидан берилган. 

Аввалроқ Сурия армияси Россия ҳарбий-коинот кучлари кўмагида Ҳалаб ва Латақияга муваффақиятли ҳужум қилаётгани маълум қилинганди.