Бангладешнинг атом энергетикаси бўйича давлат комиссияси Россия билан қуввати 1,2 минг МВт бўлган иккита атом электр станцияси қуриш ҳақида келишиб олинганини маълум қилди. Иккита АЭС қурилишининг умумий баҳоси 12,65 млрд долларни ташкил қилади. Бу ҳақда Бангладеш фан ва технологиялар вазирлиги вакили Камрул Ислом Бхиян маълум қилди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. 

“Россия лойиҳанинг 90 фоизини LIBOR ставкаси ва яна қўшимча 1,75 фоизли кредит сифатида молиялаштиради”, деб айтди вазирлик вакили.

Кредит 28 йилга 10 йиллик имтиёзли муддат билан ажратилади. Бангладеш молия вазири Абдул Муҳитдин бу мамлакатдаги энг йирик энергетик лойиҳа бўлишини айтди. Биринчи АЭСнинг биринчи блоки 2022 йилда, иккинчисиники эса 2023 йилда ишга туширилиши режалаштирилмоқда.

Энергетик мажмуани мамлакат пойтахти Даққадан 160 км узоқликда жойлашган Руппур шаҳрида қуриш режалаштирилмоқда.

“Росатом” фавқулодда шароитларда 72 соат давомида ишлай оладиган замонавий электр станциялар барпо этади.