Россиядаги ўзбекистонлик муҳожирлар сони 2 миллионни ташкил этмоқда

Жамият 26 Декабрь 2015 9186

Россия Федерацияси меҳнат муҳожирлари учун ўзининг жозибадорлигини сақлаб қолмоқда, ноябрь ойида мамлакат ҳудудидаги ўзбек фуқаролари сони 1 миллион 900 минг нафарни ташкил этди, деди Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденев.

Sputnik агентлигининг маълум қилишича, Тюрденев икки мамлакат миграция органлари доимий равишда ҳамкорлик олиб бораётганини таъкидлаб ўтган. Муҳожирлар соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик масалалари юқори даражада муҳокама қилиниб, бунинг учун меҳнат миграциячи, ноқонуний миграцияга қарши кураш ва реадмиссия (ортга қайтариш) бўйича маҳкамалараро ишчи гуруҳи тузилган.

“Мазкур жараён ўзаро конструктив ҳамкорлик, томонларнинг манфаатлари ҳисобга олинган ҳолда, шунингдек, очиқ ва хайрихоҳ мулоқот руҳида кечмоқда”, -деди элчи.

Кўпроқ янгиликлар