2015 йил 25 декабрь куни Жанубий Кореянинг «Samsung» компанияси ва «KOICA» халқаро агентлиги ҳамкорлигида Тошкент ахборот технологиялари университети ҳамда унинг ҳудудий филиаллари талабалари ўртасида дастурий таъминотлар ишлаб чиқиш бўйича мусобақа ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда «Samsung» компанияси ва «KOICA» халқаро агентлигининг Ўзбекистондаги вакиллари, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўқув жараёнига ахборот коммуникация технологияларини жорий этиш бошқармаси бошлиғи иштирок этишди.

Дастурий таъминот яратиш бўйича мусобақа ахборот коммуникация технологиялари соҳасининг 3 та йўналиши: “Мобиль иловалар - мобиль дастур ишлаб чиқиш”, “C++ дастурлаш тилида-дастур ишлаб чиқиш” ва “Bеб дизайн-веб сайт ишлаб чиқиш” бўйича ўтказилди.

Танлов сентябрь ойининг бошидан 30 ноябргача давом этди. Шу давр давомида ТАТУ ва унинг ҳудудий филиалларидаги талабалари томонидан 382 та лойиҳа тақдим этилиб, улар орасидан 92 таси яхши баҳоланди.
Танлов ғолиблари «Samsung» компанияси ва «KOICA» Ҳалқаро Агентлиги хамда ТАТУ томонидан тақдирланди (1-ўрин: Samsung S6 edge, 2-ўрин: Samsung Galaxy Tab S, 3 ва 4-ўрин: Samsung Galaxy Tab 4, 5-ўрин: Samsung Galaxy K)
Йўналишлар бўйича танлов ғолиблари қуйида келтирилган.

1. “C++ дастурлаш тилида-дастур ишлаб чиқиш” йўналиши бўйича:
5-ўрин Ахборов Ахбор, лойиҳа номи “English life test”
4-ўрин Аббосхонов Зохид, лойиҳа номи “Funny English”
3- ўрин Набижонов Азамжон, лойиҳа номи “MEDKOMPLEKS”
2- ўрин Қурбонов Йўлдошбой, лойиҳа номи “Brisk-Boy”
1- ўрин Ҳамраев Дилшод, лойиҳа номи “TTD and COT”

2. “Веб дизайн-wеб сайт ишлаб чиқиш” йўналиши бўйича:
4-ўрин Саъдуллаев Асилбек, лойиҳа номи “Effect stade”
3- ўрин Шукуров Хуршид, лойиҳа номи “Kids English”
2- ўрин Махмадалиев Иззат, лойиҳа номи “Электрон ҳужжат алмашиш”
1- ўрин Самадов Сардор, лойиҳа номи “System of TUIT”

3. “Мобил иловалар- мобил дастур ишлаб чиқиш” йўналиши бўйича”
5-ўрин Шарипов Шохрух, “Cutie Birds” лойиҳаси
4-ўрин Хамидов Шавкат “Кор-уз” лойиҳаси
3- ўрин Алимов Икромхўжа ва Бабаджанов Мансурбек, лойиҳа номи “Happy Letters”
2- ўрин Исломов Сардор ва Машарипов Фаррух, лойиҳа номи “Ҳомила даври”
1- ўрин Ёқубжонов Исломжон ва Набижонов Аъзамжон, лойиҳа номи “Йўл ҳаракати қоидалари”
Алишер Абдуллаев