Сербияда 11 йил давом этган тергов ишларидан сўнг 79 киши порахўрликда гумон қилиниб қўлга олинди

Жамият 26 Декабрь 2015 2000

Сербияда порахўрлик тўғрисидаги ишни тергов қилиш доирасида 79 киши ҳибсга олинди. Бу ҳақда мамлакат ички ишлари вазири Небойша Стефанович махсус матбуот анжуманида маълум қилди, дея хабар бермоқда ТАСС.

Унинг сўзларига кўра, порахўрликда айбланаётганлар ҳаракатлари туфайли 7,8 миллиард динар (100 миллион евро) зарар етказилган.
Қамоққа олинганлар орасида собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Слободан Милосавлевич, унинг ўринбосари, шунингдек, муниципалитет (маҳаллий бошқарув органлари)лар раҳбарлари, йирик корхоналар бошқарувчилари ҳам бор.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари уларни пора олиш, хизмат лавозими суиистеъмол қилиш, пулларни ноқонуний ўзлаштиришда айбдор деб ҳисобламоқда.
Стефановичнинг сўзларига кўра, тергов ишлари 2004 йилдан бошланган. “Операция давом этади, ҳеч кимга шафқат қилинмайди”, - деди вазир.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 29723 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 16096 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 64098 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56988 Жамият
Ғазабланган россиялик 46 минг рубллик қарзини копейкаларда тўлади
09:20 467 Жамият
Ҳиндистонда йўловчи поезди вагонлари рельслардан чиқиб кетди, жабрланувчилар кўп 
09:19 157 Жаҳон
Демократлар Трампнинг эҳтимолий рақобатчилари ҳақида маълум йиғмоқда
09:11 155 Жаҳон
Аргентина олий суди собиқ президентга қарши давлатга хиёнат бўйича терговни қўллаб-қувватлади
09:09 416 Жаҳон
Мексика жанубида тутқунликдаги 37 нафар гватемалик муҳожир озод қилинди
09:04 162 Жаҳон
McDonalds Ҳиндистондаги 170 га яқин ресторанини ёпади
08:57 1296 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар