Сербия меҳнат вазири Александр Вулиннинг маълум қилишича, мамлакатдаги 17 минг нафардан ортиқ қочқинларга электрон тўловларни амалга оширишда фойдаланиладиган пластик карточкалар берилади. Бу ҳақда Tanjug агентлиги хабар тарқатди.

"Мамлакатимизга кириб келган муҳожирларнинг ҳар бирига 5 минг динор пули бор (40 евродан ортиқ) пластик карточкалар тарқатилади. Улар пулларни ўз эҳтиёжлари учун сарфлашади", дейди у.

Вазирнинг айтишича, қочқинлар учун жами 85 млн динор маблағ ажратилган (700 минг евро). Пластик карточкалар дастлаб ногиронлар, ёш болалилар ва кексалар учун тарқатилади. Яқин 90 кун ичида ҳукумат минг кишини пластик карточкалар билан таъминлашни режалаштирган.