"Челси" жамоасининг янги бош мураббийи Гуус Хиддинк жамоа олдига жорий мавсум учун қўйилган вазифалар ҳақида маълум қилди. Унинг айтишича, жамоа ҳозирги ўрни қандай бўлишидан қатъи назар мавсум якунида кучли тўртликка кириши керак.

"Бизнинг мақсадимиз Англия чемпионида камида тўртинчи ўринни эгаллаш. Чунки назарий максимум нуқтаи назаридан бунинг иложи бор. Бу натижага эришиш учун жамоа яхши ўйнаши керак. Шунингдек, ЕЧЛда ҳамда Англия Кубогида ғолиб чиқишни ҳам мақсад қилганмиз. Бунинг учун футболчиларимиз ўзлари қодир бўлган ишни бажара олишса кифоя", дейди мураббий goal.com нашри хабарига.

Маълумот учун, "Челси" 17-турдан кейин 18 очко тўплаган ҳолда, АПЛ турнир жадвалининг 15-ўрнида жойлашган.