Кураш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўтказилган Ал Ҳаким ат Термизий хотира турнири финал беллашуви якунланди.

Унда 2012 йил Амир Темур халқаро турнири совриндори, 2013 йил Ал Ҳаким ат Термизий хотира турнирлари мутлоқ ғолиби Самижон Убайдуллаев яна бир номдор полвон Кураш бўйича Жаҳон чемпиони Муҳсин Ҳисомиддинов устидан ғалаба қозониб, Ўзбекистон Республикаси Президенти совринини қўлга киритди. 3-ўринлар эса Абдулла Холиёров ва Умид Жўраевларга насиб этди.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йилнинг 25 декабрь куни Термиз шаҳрида 11-бора ташкил этилаётган Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун Ал Ҳаким ат Термизий хотира турнири бошланган эди. Унда ҳар бир вилоятдан 4 нафардан, мезбон Сурхондарё вилоятидан 10 нафар ҳамда Кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари тўлиқ таркиби куч синашишди.