Хитой шарқидаги гипс конидаги шахта бузилиб кетиши натижасида 18 киши вайроналар остида қолмоқда. Бу ҳақда "Синьхуа" агентлиги хабар тарқатди.

Бу воқеа Шаньдун вилоятидаги конда рўй берган. Қутқарувчилар шу вақтгача 10 нафар кончини харобалар остидан чиқариб олишган.

Ҳозирда 18 нафар кончи шахтанинг 2та алоҳида бўлимларида қолишмоқда. Туннелнинг бузилиши туфайли улар турган жойгача етиб бориш қийинлашган.

Қайд этилишича, бу шахтанинг бузилишига зилзила сабаб бўлган бўлиши мумкин. Бу маълумот текширилмоқда.