Уйғурлар ҳақида мақола ёзган франциялик журналист Хитойдан чиқариб юборилади

Жаҳон 26 Декабрь 2015 6047

Хитой ҳукумати франциялик журналистни Хитойнинг уйғурларга нисбатан зўравонлик билан сиёсат юритгани ҳақида мақола ёзгани учун мамлакат ҳудудидан чиқариб юборади.

l'Obs журнали ходими бўлган Урсула Готьенинг айтишича, Хитой ташқи ишлар вазирлиги томонидан ўзига берилган пресс-картанинг муҳлати узайтириб берилмаган.

Бундай ҳолат 2012 йилдан бери илк марта кузатилмоқда. 3 йил олдин ҳам Хитой ҳукумати "Ал-Жазира" мухбири Мелисса Чанга ўз ҳудудида фаолият кўрсатишига рухсат бермаганди.

Хитойнинг бу қарори Франция ТИВ ва "Чегара билмас журналистлар" ташкилоти томонидан танқидга учради.

Маълумот учун, Хитойнинг шимоли-ғарбида жойлашган Шинжон-Уйғур мухтор вилоятида бир неча йиллардан буён сиёсий беқарорлик ҳолати ҳукм сурмоқда. Уйғурлар орасида айни вақтда Пекиндан мустақил бўлиш ғоясини олға сурувчи гуруҳлар фаоллашган.

Шинжонда айни вақтда 9 миллиондан ортиқ мусулмон динига эътиқод қилувчи уйғурлар истиқомат қилишади ва улар мухтор вилоят жами аҳолисининг 45 фоизини ташкил қилади.

Ҳуқуқ ҳимоячилари бир неча марта Хитой томонидан уйғурларнинг маданияти ва динига нисбатан репрессив сиёсат қўлланганини қайд этишган.

2009 йилда вилоят маркази Урумчи шаҳрида уйғурлар ва этник хитойликлар ўртасида юз берган тўқнашув туфайли 150 нафардан ортиқ киши қурбон бўлганди.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 31869 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 17729 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 68904 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 58290 Жамият
Тошкент ва Душанбе ўртасидаги парвозлар жадвали ўзгарди
Комилов Ҳиндистон вице-президенти билан музокарада. Икки давлат ўртасида товар айирбошлаш ҳажми оширилади
Журналист ЎФФ матбуот хизматини ёлғончиликда айблади
12:20 3621 Спорт
Тошкентдаги Mobicon 2017’да Google, Яндекс, Одноклассники ва UFOX вакиллари чиқиш қилади
Электр энергиясининг намунали истеъмолчилари рағбатлантирилади
Трамп АҚШ ҳукуматини ёпиш билан таҳдид қилди
10:50 9521 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар