Лондоннинг "Арсенал" жамоаси Англия чемпионатининг 18 тури доирасида "Саутгемптон" майдонидан 0:4 ҳисобидаги мағлубият билан қайтишди.

Бу мағлубият канонирларнинг 1910 йилдан буён Boxing Day кунларидаги энг йирик мағлубияти бўлди. 105 йил олдин "Арсенал" Boxing Day`да "Манчестер Юнайтед"га 0:5 ҳисобида ютқазганди.

Бир ҳафта олдин "Манчестер Сити"дан 3 очко олган "канонирлар", бу сафар нурсиз ўйин орқали йирик ҳисобда ютқазди. Натижада улар 1-ўринга кўтарилиш имкониятини қўлдан чиқариш билан бирга, "Сити"ни ўзларига яқинлаштириб қўйишди. Айни вақтда, АПЛ турнир жадвалининг биринчи ўрнида "Лестер" 38 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ўриндаги "Арсенал" ҳисобида 36, учинчи ўриндаги "Манчестер Сити" ҳисобида эса 35 очко бор.