Голливуд актёри Брюс Уиллис тўғридан-тўғри эфир чоғида телебошловчи Стивен Колберт билан "қўл жанги"га киришди.

Бу ҳолатнинг YouTube порталига жойлаштирилган тасвирида кўриш мумкинки, улар The Late Show with Stephen Colbert кўрсатуви вақтида жангари кинолардан саҳна кўринишни ижро этиб, турли ясама буюмларни бир-бирига улоқтира бошлаган.

Бу кўрсатув томошабинлар томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинган, улар ҳақиқий саҳналардан деярли фарқ қилмагани эътироф этилган.