Чикаго полицияси тасодифан кўп болали онани отиб қўйди

Жамият 27 Декабрь 2015 5002

Чикаго полицияси гумондорни қўлга олиш жараёнида тасодифан маҳаллий аёлни отиб қўйди, дея хабар бермоқда CNN полиция ходими маълумотига асосланган ҳолда.
“55 ёшли аёл тасодифан отиб қўйилди, фожеали тарзда ўлдирилди”, - дея маълум қилди полиция.

CBS маълумотига кўра, Бетти Жонс исмли аёл ортидан беш фарзанди қолди.
Хабарларга кўра, ҳуқуқни муҳофа қилиш органларига аёлнинг қўшниси, 19 ёшли Куинтино Легирнинг отаси мурожаат қилиб, унга ўғли металл бейсбол тўқмоғи билан таҳдид қилаётганини айтади.

Мурожаат бўйича етиб келган полиция ўт очиб, уни жароҳатлайди, ўқлардан бири эса тасодифан Бетти Жонсга келиб тегади. Олган тан жароҳати сабабли ҳар иккиси ҳам вафот этди.

Оила аъзоларининг сўзларига кўра, Шимолий Иллинойс университетида таҳсил олувчи Легир руҳий хасталикдан азият чеккан.
Чикаго полицияси ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва дўстларига ўз ҳамдардлигини билдирган.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 45878 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 15390 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 95588 Ўзбекистон
Барселонадаги теракт ва Каталониянинг Альканар шаҳридаги портлашлар ўзаро боғланган бўлиши мумкин
08:18 270 Жаҳон
Венесуэла аҳолиси ейиш мақсадида ҳайвонот боғидан жонзотларни ўғирлагани тахмин қилинмоқда
08:05 309 Жаҳон
Европада Барселонадаги терактлардан кейин хавфсизлик чоралари кучайтирилди
08:01 362 Жаҳон
Барселона яқинида яна бир теракт амалга оширилди
07:08 1969 Жаҳон
Барселонадаги теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди
07:03 1866 Жаҳон
Хитойдаги кимё заводида кучли портлаш юз берди
00:33 3149 Жаҳон
Кекса немис Исландияга эски тракторда саёҳатга жўнади
00:24 2101 Жамият
Кўпроқ янгиликлар