Эрон кейинги 5 йил ичида 450та самолёт сотиб олишни режалаштирган. Бу ҳақда Tehran Times нашри хабар тарқатган.

Хабарда айтилишича, улардан 400таси магистраль (шундан 150таси кенг фюзеляжли), яна 50таси ҳудудий самолётлар ҳисобланади.

Нашрнинг ёзишича, охирги марта бундай катта миқдордаги самолётлар хариди Собиқ Иттифоқ қулашидан кейин кузатилмаганди. Санкциялар туфайли Эрон фақат 20-30 йил фойдаланилган самолётларни харид қила оларди.