Суриянинг кучсизланиши минтақа давлатлари ва бутун ислом олами манфаатларига зид келади. Бу ҳақда якшанба, 27 декабрь куни Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Теҳронда бўлиб ўтган Ислом бирдамлиги 29- халқаро конференциясидаги чиқишида маълум қилди.

“Суриянинг ожизланиши ислом дунёси ва қўшни мусулмон давлатлар манфаатларига хизмат қиладими? Суриянинг вайрон бўлиши Туркия, Саудия Арабистони, Қатар ёки Бирлашган араб амирликларининг кучайишига олиб келдими?” – дея ўртага савол ташлади Эрон президенти.

“Дунёдаги 84 фоиз зўравонлик, террор ва қотиллик, афсуски, ислом давлатларида, Шимолий Африка ва Ғарбий Осиёда содир бўлимоқда”, - дея давом эттирди Руҳоний. Унинг сўзларига кўра, бу ислом давлатлари сиёсати янада масъулиятлироқ бўлиши лозимлигини англатади.