Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Яманда отишмаларни давом эттираётгани ва Сурияда қуролланган жангариларга кўмак кўрсатаётгани сабабли Саудия Арабистонини терроризм билан ҳамкорлик қилишда айблади, дея хабар бермоқда Associated Press.

У Сурия президенти Башар Асаднинг ҳокимиятдан кетиши унинг истеъфосини талаб қилаётган Туркия, Саудия Арабистони, Қатар ва БААни кучайтирмаслигини айтиб ўтди.

Руҳонийнинг сўзларига кўра, Саудия Арабистонининг ҳаракатлари Яманда гуманитар инқироз ва камбағаллик даражасининг ортишига олиб келди.