"Эвертон" сўнгги дақиқада урилган гол эвазига "Ньюкасл"ни мағлуб этди

Спорт 27 Декабрь 2015 1412

Англия Премьер-лигасининг 18-туридан ўрин олган "Ньюкасл" ва "Эвертон" учрашувида меҳмонлар кичик 1:0 ҳисобида зафар қучиб, сафардан ғалаба билан қайтишди.

Учрашувдаги ягона гол ўйинга қўшиб берилган сўнгги дақиқада Том Клеверли томонидан урилди.

Эндиликда "Эвертон" 26 очко билан тўққизинчи ўринга жойлашган. "Ньюкасл" эса 18 ўринда, бу жамоа ҳисобидаги очколар сони 17та.

Англия чемпионати, 18-тур

Ньюкасл - Эвертон - 0:1 (0:0)

Гол: 0:1 – 90 Клеверли.

Ньюкасл – Эллиот, Янмат, Мбемба, Колоччини, Дамметт, Сиссоко, Анита, Колбэк, Вейналдум, Перес (Товен, 87), Митрович.

Эвертон – Ховард, Коулмэн, Стоунз, Фунес Мори, Бейнс, Баркли (Деулофеу, 69), Бэрри, Клеверли, Леннон (Бешич, 69), Лукаку, Миральяс (Осман, 85).

Огоҳлантиришлар: Янмат (11), Бэрри (36), Баркли (63), Колбэк (82).

Кўпроқ янгиликлар