Финляндияда Россия билан чегарани велосипед орқали кесиб ўтиш тақиқланди

Жамият 27 Декабрь 2015 2056

Финляндия чегара хизмати Россия билан чегарадан велосипед орқали ўтишни тақиқлади. Бу ҳақда МТВ3 телеканали сайтида маълум қилинган.

Эндиликда, шимолдаги бу чегарадан фақат автомобил орқали ўтиш мумкин.

Қайд этилишича, Финляндия ҳукумати Салла ва Райя-Йоосеппи чегара ўтказув пунктлари орқали Россия ҳудудидан қочқинлар кириб келишининг олдини олишга қарор қилган.

Телеканал маълумотига кўра, 26 декабрь куни Россия ҳудудидан Финляндияга 5 қочқин минган машина ўтмоқчи бўлган. Машина ҳайдовчиси мамлакатга ноқонуний муҳожирларни олиб кириш билан шуғулланувчи сифатида гумон қилинган.

Шунингдек, Финляндия ҳукумати велосипед орқали чегарадан ўтишни тақиқлашига бу восита орқали қиш мавсумида йўлларда ҳаракатланиш қийинлашгани туфайли хавфсизликни таъминлаш зарурати пайдо бўлгани ҳам сабаб ҳисобланади.

10 ноябрь куни Финляндия ҳукумати қочқинлар учун палатка ва контейнерлар орқали бошпаналар ташкил қилиниши ҳақида маълум қилганди. Бунга мамлакатдаги қочқинлар сони ҳаддан ташқари ортиб кетгани сабаб бўлмоқда.

Мамлакат ИИВ томонидан Финляндия аҳолисига нисбатан энг кўп миқдорда қочқинлар қабул қилганлар рўйхатида тўртинчи давлат экани ҳақида билдирилган.

Октябрь ойининг ўзида Финляндияга Яқин Шарқ ва Шимолий Африкадан 7 минг қочқин кириб келди. 2015 йил бўйича эса бу кўрсаткич 27 минг нафардан ортиқни ташкил қилган.

 

Финляндия ҳар куни қочқинлар учун 1 млн евро сарфламоқда

Финляндияга 2015 йил бошидан буён 15 минг муҳожир кириб келди

Финляндиянинг қочқинларни қабул қилиш марказларида жой қолмади

Финляндия муҳожирларга сарф-харажатлар кўпайгани туфайли бойлар учун солиқни оширмоқчи

Финляндия бош вазири қочқинларни ўз уйига жойлаштиришга тайёрлигини маълум қилди

Финляндия афғонистонлик қочқинларни қабул қилиш қоидаларини янгилайди

Финляндияда бир гуруҳ мусулмон қочқинларга чўчқачилик марказидан бошпана берилди

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 28842 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 64948 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 8154 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 125455 Жамият
Бекободнинг 2035 йилгача мўлжалланган  бош режаси: Шаҳар қандай кўринишда бўлади?
Зафар Рўзиев: Энди Қашқадарёда етиштириладиган пахтанинг ярмидан кўпи ўзимизда қайта ишланади
Алвидо Dodge Viper! Суперкарнинг энг ноёб намуналари
Афғонистонда толибларнинг етакчиларидан бири ўлдирилди
17:50 730 Жаҳон
Украинада Франциянинг 200 млн еврони ўзлаштирган фуқароси қўлга олинди
17:40 1087 Жаҳон
Ўзбекистон Республикаси Олий суди турли миш-миш хабарларга раддия берди
Кўпроқ янгиликлар