Ироқ қуролли кучлари Ар-Рамадийда ИШИД жангарилари устидан ғалаба қозонганини маълум қилди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.  

Аввалроқ ҳарбийлар жангарилардан ҳукумат мажмуасини қайтариб олгани маълум қилинганди.

“Биз мажмуани назорат қилмоқдамиз, демак биз уларни Ар-Рамадийда ютдик”, деб айтди ироқлик ҳарбийлар вакили Сабоҳ ал-Нўъмоний.

Ал-Нўъмонийнинг айтишича, кейинги вазифа шаҳарда жангарилар беркиниши мумкин бўлган жойларни ва шаҳар атрофини тозалаш бўлади.

Жанглар давомида шаҳарнинг кўплаб мавзелари тўлиқ йўқ қилинган. Жангларнинг фаол босқичи бир ҳафтадан кўпроқ давом этган. Ироқ ҳарбийлари Ар-Рамадийга ҳужум қилишдан олдин шаҳарга аҳолини ўз уйларини тарк этишлари сўралган варақалар ташлашган.