Ироқ ҳукумати Мосул шаҳрини ИШИДдан фақар ўз армияси билан озод этишини маълум қилди ва туркияликларнинг бу борада кўрсатмоқчи бўлган ёрдамдан бош тортган. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар тарқатди.

"Ҳукуматнинг эълон қилишича, ироқликлар Мосул шаҳрини жангарилардан озод этишда ироқликларникидан бошқа армия иштирок этишини истамайди", дея маълум қилган генерал Яҳё Расул.

Унинг айтишича, Ироқда кўп сонли халқ армияси ташкил этилган.

"Ироқ ҳеч қайси давлатга ўз ҳарбийларини Ироқ ҳудудига Мосулни озод этиш учун жўнатишига рухсат бермайди", дейди у.

Бундан олдинроқ, Туркия ТИВ Ироқдан турк аскарлари олиб кетилаётгани тўғрисида маълум қилганди.