ИШИД жангарилари 2014 йил июнидан бери Мосулда деярли 850 аёлни ўлдирган

Жаҳон 27 Декабрь 2015 9209

ИШИД террорчилик гуруҳи тарафдорлари Ироқнинг йириклиги бўйича 2-рақамли шаҳари – Мосулни 2014 йил июнда босиб олганидан то шу кунгача шаҳарда яшаган 837 аёлни ўлдирган. Бундай маълумотлар Ироқнинг Найнаво вилояти полиция бошқармасининг махсус ҳисоботида келтирилган. Мосул Найнаво вилоятининг пойтахти ҳисобланади.

Полиция бошқармаси бошлиғи Занун ас-Сабавийнинг айтишича, “бу вазиятда фақатгина жасади шаҳар ўликхонасига берилиб, у ерда қайд қилинган аёлларнинг ўлдирилганлиги тасдиқланган ҳолатлар ҳақида гап кетмоқда”. Ас-Сабавийнинг айтишича, кўпчилик аёллар ИШИД томонидан Мосулда шакллантирилган махсус шариат суди томонидан ҳукм чиқарилгандан кейин отиб ўлдирилганлар.

Ас-Сабавийнинг таъкидлашича, жангарилар томонидан ўлдирилган барча аёллар дунёвий касблар билан шуғулланишган. Асосан бу аёллар турли даражадаги сайлов қонунчилиги органлари, Мосул маъмурияти ходималари, вилоят сайлов комиссияси аъзолари, маҳаллий университет, мактаб ўқитувчилари, сартарашхона ва гўзаллик салонлари ходималари бўлган.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 20033 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 23575 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12063 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 13010 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 42222 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 53449 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 48020 Lifestyle
ОАВ: Барселонадаги теракт ижрочиси ҳужумдан 4 кун аввал Парижга борган
17:59 0 Жаҳон
Бектемир туманида  маъмурий назорат қоидаларини бузган шахс қўлга олинди
Мактаб ва поликлиникалардаги бухгалтериялар қисқартирилади
Кўпроқ янгиликлар