АҚШнинг Калифорния штати жанубида ёнғин оқибатида Вентура округида 4 квадрат километр ўрмон ёниб кетди. Бу ҳақда USA Today нашри маълум қилди.

Ёнғин жойида 500 дан кўпроқ ўт ўчирувчи ёнғин билан курашмоқда. Ёнғин кучли шамол туфайли тез ёйилмоқда.

Таъкидланишича, об-ҳаво мутахассислари бир неча кун давомида шамол сақланиб қолишини прогноз қилишмоқда.

Ёнғин оқибатида жабрланганлар ҳақида маълумотлар берилмаган. Аҳолини эвакуация қилиш ишлари олиб борилмоқда, йўлларнинг бир қисми хавфсизлик мақсадида ёпиб қўйилган.