Келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган Эра Канн (Ирина Бручеева) “Голос” шоуси финалида ғалабага эришолмади

Маданият 27 Декабрь 2015 4923

Россиянинг Биринчи канали лойиҳаси ҳисобланган “Голос” шоуси финалига чиққан Эра Канн (Ирина Бручеева) тўртинчи ўрин билан кифояланди.

Ирина Робертовна Бручеева (Эра Канн) 1993 йилнинг 11 январида Самарқанд шаҳрида дунёга келган. Орадан озроқ вақт ўтиб унинг оиласи Россиянинг Саратов шаҳрига кўчиб кетган.

Эслатиб ўтамиз, “Голос” шоусининг тўртинчи мавсумида Григорий Лепс жамоасидаги иеромонах (руҳонийлик рутбасини олган монах) Фотий ғалаба қозонди. Иккинчи ўринни Александр Градский тарбияланувчиси Михаил Озеров қўлга киритди. Полина Гагарина жамоасидаги Ольга Задонская учинчи ўрин билан чекланган бўлса, Баста жамоасидаги Эра Канн финалнинг сўнгги ўрни билан кифояланди.

“Голос” шоуси Россиянинг Биринчи каналида 2012 йилдан буён ўтказиб келинмоқда. Ўтган уч мавсумда Градскийнинг шогирдлари — Дина Гарипова, Сергей Волчков ва Александра Воробьёва ғолиб бўлган.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
22:00 / 16.08.2017 6709 Ўзбекистон
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 24225 Жаҳон
Ўзбекистон 2019 йилдан хорижга чиқиш паспортларини жорий этади
17:00 / 16.08.2017 37701 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 38795 Lifestyle
Ахборот технологиялари вазирлигининг ҳарбий хизматчилари суғурталанади
Хорижлик сайёҳлар учун виза тартиботлари босқичма-босқич соддалаштирилади
Солиқ ва молия органлари раҳбарларига устама ҳамда жарималар миқдори тасдиқланди
«Барселона»: Биз улар билан шартнома имзолашга яқинмиз
10:56 628 Спорт
«Бир кунлик тўй ўтади-кетади...», лекин…
10:56 1020 Жамият
Бабаян Хитой ва Жанубий Кореяга қарши ўйинлар учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди
10:52 910 Спорт
Кўпроқ янгиликлар