Аввалроқ Kun.uz сайтининг Telegram мессенжерида канали очилгани ҳақида маълум қилган эдик

Ҳозирда ушбу канал ўқувчилари сони 1500 нафарга яқинлашган. Каналда сайтда чиқаётган энг долзарб ва қизиқарли мақолалар бериб борилади. 

Қуйида каналга уланишда муаммоларга дуч келаётган фойдаланувчилар учун қўлланма билан таништирамиз. Уларни босқичма-босқич тўғри амалга оширсангиз Kun.uz сайтининг Telegram каналидаги хабарларни ўқиб, унинг қулайлигини ҳис қилишингиз мумкин.

Каналга ушбу ҳавола орқали ўтишингиз ҳам мумкин. 

Энг муҳими, Сиз ишлатаётган Telegram мессенжери янгиланган бўлиши шарт. 

Шунингдек, Kun.uz сайтини Telegram боти орқали кузатиб боришингиз, ёхуд Android ҳамда iOS операцион тизимидаги қурилмалар учун мўлжалланган иловалар ёрдамида ўқишингиз мумкин.