Бразилия терма жамоаси етакчиси, "Барселона"нинг асосий ҳужумчиларидан бирига айланган Неймар жамоаси билан шартномани узайтиришга қарши эмаслигини айтиб ўтган. Шу билан биргаликда, у "Манчестер Сити"дан қулай таклиф берилса, бу таклифни кўриб чиқишини билдирган. Бунда "шаҳарликлар" бошқарувига Хосеп Гвардиоланинг келиши сабаб бўлиши мумкин.

"Мен "Барса" билан шартномамни узайтиришга умид қиламан. Ҳозирча бу борада музокаралар давом этмоқда. "Манчестер Сити" мавзусида бу жамоага ёзда Хосеп Гвардиола бош мураббий бўлганидан кейин гаплашишимиз мумкин. Келгусида, бу Англияда футбол ўйнашга ҳам улгурарман", деган у AS нашрига.

Бундан олдинроқ, "Бавария"нинг айни вақтдаги устози Гвардиола "шаҳарликлар" бошқарувига ўтса, биринчи харид сифатида Неймарни олиб келишни режалаштиргани ҳақида айтилганди.

Манчестер Сити" Неймар учун "Барселона"га 190 миллион евро тўлашга тайёр.

Бундан олдинроқ, футболчига "Манчестер Юнайтед" ва "ПСЖ" жамоалари қизиқиш билдираётгани хабар қилинганди.

Бразилиялик ҳужумчи Испания чемпионатида 13 ўйинда 14 та гол киритган ва 6 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Неймар Перес билан "Реал"га ўтиш бўйича гаплашишни истамаяпти