"Барселона"нинг бразилиялик ёш футболчиси Неймар "Реал" жамоаси президенти Флорентино Переснинг уни мадридликлар сафига чорлаб, қилаётган таклифларига эътиборсиз қарашда давом этмоқда.

Sport.es нашри хабарига кўра, Перес бу 23 ёшли футболчи билан музокара бошлаш мақсадидан унинг отасига бир неча марта қўнғироқ қилган, лекин ҳар сафар рад қилинган.

"Олтин тўп-2015" учун асосий 3 номзоддан бири ҳисобланувчи бу футболчига Англиянинг "Манчестер Юнайтед" ва Франциянинг "ПСЖ" жамоалари томонидан ҳам жиддий қизиқиш сақланиб қолмоқда.

Маълумот учун, Неймар жорий мавсумда Испания чемпионати ва ЕЧЛ доирасида "Барселона" билан 18та ўйин ўтказди ва 16та гол уриб, 9та голли пас муаллифи бўлди.