Индонезияда уч нафар эркак Купанг (Шарқий Кичик Зонд ороллари провинцияси маъмурий маркази)дан Жакартага парвоз қилаётган самолёт бортида бомба бўлиши мумкинлиги ҳақидаги сўзи учун қўлга олинди. Бу ҳақда якшанба, 27 декабрь куни Jakarta Globe газетаси маълум қилди.

Асосий гумондор Энданг Эндри Сусанди ва унинг икки ҳамроҳи Batik Air компанияси лайнери бортида эканида хавфсизлик хизмати ходимлари унинг юклари орасидан шубҳали объектни топишади. Чамадон текшириб кўрилганида, самолётга олиб чиқиш тақиқланган ҳашаротларга қарши спрей топилади. Шунда ҳам Эндангга ўз жойини эгаллаб, Жакартага учишга ижозат берилади. У бўлса стюардесса билан ҳазиллашишга қарор қилиб: “Агарда менда бомба бўлганида, уни ҳам олиб кириш мумкин эмасмиди?” деб сўрайди. Шундан сўнг капитан полиция билан боғланади ва ҳазилкаш ҳамда унинг ҳамроҳларига қўлга олинади.

Провинция ҳуқуқни муҳоафаза қилиш органлари раҳбарининг хабар беришича, асосий гумондор 15 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин. Унинг сўзларига кўра, одамлар самолёт бортида, жамоат жойларида “бомба” сўзини ишлатиш жиддий жазога тортилишини тушуниб етишлари лозим.