ОАВ: Хитой банклари яширин тарзда ўз мижозларида ёлғон детекторларини қўллашмоқда

Жаҳон 27 Декабрь 2015 3296

Хитойнинг камида учта йирик банки “хизматни яхшилаш” мақсадида мижозларидан пинҳона тарзда уларда ёлғон детекторларини (полиграф) қўлламоқда. Бу ҳақда South China Morning Post нашри маълум қилди.

The Bank of China, Agricultural Bank of China ва China Construction Bank банклари Хитой фанлар академияси билан ҳамкорликда ўз бўлимларида маркетинг, самарадорлик ва хавфсизликни яхшилаш мақсадида энг янги полиграфларни ўрнатди.

Полиграф иши учун одатда симлар ва қайд қилгичлар керак бўлади, бироқ Хитой банклари томонидан ишлатилаётган тизим пульсни масофадан туриб ўлчай олади. Бундан ташқари, у мижознинг мимикаси, тана ҳарорати, тери ранги ва овозидаги ўзгаришларни ҳам сеза олади.

Бу тизим ҳақида маълум бўлгандан кейин у маҳаллий аҳоли томонидан танқидга учради, улар банкка боришни худди полициядаги сўроққа қиёсладилар.

Бироқ тизимни татбиқ қилиш бўйича лойиҳанинг бошлиғи мижозларнинг улар полиграфда ўтаётганларидан бехабар бўлишлари синов натижаларининг максимал аниқ бўлишини таъминлашини айтди. Ҳаттоки махсус агентлар ҳам уларни қандай пайт текширишаётганини билмасалар, ёлғон детекторини алдай олмайдилар.

Бор-йўғи бир неча йил аввал полиграфлар фақатгина махсус хизматлар томонидан ишлатилган. Бу қурилманинг ўлчамлари кичрайиши ва уни ишлаб чиқаришнинг арзонлашиши уларни янги соҳаларда қўллаш имконини беради. Ёлғон детектори ёрдамида нафақат мижознинг алдаётганини, балки унинг асл мақсадларини ҳам билиш мумкин.

Хитойлик ҳуқуқшунослар полиграфнинг яширинча ишлатилиши овозни яширинча ёзиб олиш каби қонунга хилоф, деб ҳисобламоқдалар. Маҳаллий қонунларда ёлғон детекторларини тартибга солиш бўйича ҳеч қандай қоидалар мавжуд эмас. Банклар буни хавфсизлик мақсадида амалга ошираётганларини айтиб, ўзларини оқлай олишлари мумкин.

Кун янгиликлари
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 14699 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 43918 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 46011 Lifestyle
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида “Ҳаракатлар стратегияси хонаси” очилди
UMS марказий офисида «Artel Mobile» сотувлар офиси очилди
Янги авлодга қандай эришамиз?
АҚШ ва Жанубий Корея қўшма ҳарбий машқларни бошламоқда
09:44 353 Жаҳон
Экспертлар КХДР ракета-ядро кучлари қўмондонлиги қаерда жойлашганини аниқлашди
09:40 1059 Жаҳон
Американинг 10 дан ортиқ дипломати Кубада «акустик ҳужум»га учради
09:35 533 Жаҳон
Россия ҲКК ИШИДнинг 200 дан ортиқ жангарисини йўқ қилди
09:24 961 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар